Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 25 июлдан 31 июлгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 30 июндаги 105-сонли «Идоравий ва спорт ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 29 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2702 (2015 йил 3 ноябрдан кучга киради).

2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 21 июлдаги 68-сонли «Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби»нинг 35-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 29 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2501-1 (2015 йил 3 августдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/5-сонли «Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 29 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1894-1 (2015 йил 3 августдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2015 йил
23 июлдаги 14-сонли «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 3-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 29 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2452-1 (2015 йил 3 августдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 29 июлдаги 246-мҳ-сонли «Юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, маълумотлар базасига киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари ва муддатларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 29 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2285-1 (2015 йил 3 августдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 3 июлдаги 112-сонли «Темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги бузилишларини таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 30 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2703 (2015 йил 3 августдан кучга кирди).

7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/9-сонли «Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 30 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2014-9 (2015 йил 3 августдан кучга кирди).

8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг 2015 йил 22 июлдаги 13, 69, 97-сонли «Давлат ресурсларига уруғчилик ва бошқа хўжаликлардан харид қилинадиган уруғлик дон учун навларга устама ҳақ ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 30 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2704 (2015 йил 3 ноябрдан кучга киради).

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 27 июлдаги 71, 01/09-26/19-сонли «Давлат улушларини ишончли бошқариш ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция») бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 30 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2263-1 (2015 йил 3 августдан кучга кирди).

10. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 28 июлдаги 72-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 30 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2657-1 (2015 йил 3 августдан кучга кирди).

11. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 28 июлдаги 01/09-26/20-сонли «Акциядорлик жамиятлари акциялари кўринишидаги давлат активларининг таркиби ва уларнинг депозитар ҳисоби хусусиятлари тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 30 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1076-1 (2015 йил 3 августдан кучга кирди).

12. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 30 июлдаги 16, 19-мҳ, 33/ққ-сонли «Ижодкор ёшлар республика танловларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 30 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2705 (2015 йил 3 августдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг «Акциядорлик жамиятлари акциялари кўринишидаги давлат активларининг таркиби ва уларнинг депозитар ҳисоби хусусиятлари тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1076, 2001 йил 27 октябрь).

Адлия вазирининг 2015 йил 30 июлдаги 252-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжат қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.