Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Спорт - саломатлик гарови


1.jpg
Мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ мамлакатда иқтисодий, сиёсий, маданий жараёнлар бўйича кенг қамровли ислоҳотларни ўтказиш натижасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳам аҳамият касб этувчи янги йўналишлар юзага келди. Аҳолининг саломатлигини яхшилаш, ўқувчи ёшлар ва талабаларнинг жисмоний баркамол қилиб тарбиялаш, иқтидорли спортчиларнинг маҳоратини давр талаблари ҳамда халқаро андозалар асосида такомиллаштириб бориш, шунингдек давлат хизматчиларининг ишчанлик қобилиятлари ва меҳнат унумдорлигини ошириш, энг муҳими эса, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга алоҳида эътибор кучайди.

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзининг саломатлиги ҳақида шахсан ғамхўрлик қилиб бориш маданиятини ёшликдан, мактаб, маҳалла, соғлиқни сақлаш тизими, жисмоний тарбия ва спортнинг кўмагида сингдириш керак”, - деган сўзлари спорт тараққиётида муҳим ўрин тутмоқда.

1.jpg

Адлия вазирлиги тизимида ҳам соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадидафутбол бўйича “Адлия вазирлиги кубоги” учун мусобақалар ўтказиш анъанага айланган. Мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллиги байрамига бағишлаб Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ташкил этилган жорий йилги мусобақалар ҳам дўстона кайфиятда ўтказилди. Икки ҳафта давомида “Пахтакор” мини футбол майдонида вазирлик марказий маҳкамаси ҳамда пойтахтдаги адлия органлари ва муассасалари командаларидан таркиб топган жамоалар ўзаро куч синашди.

Мусобақа якунида сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири М.Икрамов, мазкур тадбир ходимларни спортга қизиқтириш, уларни орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тизим ходимларининг ишчанлик руҳини кўтариш, бирдамлик ва ватанпарварлик ҳиссиётларини ўсишига ижобий таъсир ўтказишини таъкидлади. Барча жамоаларга мусобақадаги фаол иштироклари учун вазирлик раҳбарияти номидан миннатдорчилик билдирди.

1.jpg

Шундай қилиб финал мусобақа ўйинларида ғолиб жамоалар аниқланди. Шиддатли ва ўзаро дўстона руҳда ўтган беллашувларда, “Адлия вазирлиги кубоги” ҳамда қимматбоҳо совға вазирликнинг Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик ҳамда Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармалари жамоасига, иккинчи ўрин ҳамда қимматбаҳо совға Тошкент давлат юридик университети жамоасига, учинчи ўрин ҳамда қимматбаҳо совға вазирликнинг Халқаро-ҳуқуқий, Иқтисодий қонунчилик ва Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармалари жамоасига насиб этди.

Шунингдек, футбол ўйинларининг турли номинациясида маҳорат кўрсатган ходимларга ҳам Адлия вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи” ҳамда эсдалик совғалари топширилди.