Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

Соғлом оила асослари


Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 июлдаги “2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлар Дастури тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ва никоҳдан ўтувчи ёшлар ўртасида соғлом оила қуриш, соғлом бола туғилиши ҳамда тарбиялаш масалалари юзасидан тушинтириш ишлари олиб борувчи тарғибот гуруҳи тузилган.

Унга ҳокимлик вакиллари, хотин-қизлар қўмитаси, соғлиқни сақлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари, адлия идоралари мутасаддилари, “Маҳалла” жамғармаси, “Камолот” ЁИҲ вакиллари киритилган.

Туман-шаҳарлардаги деярли барча хонадонларда маҳалла маслаҳатчилари, патронаж ҳамширалар аёллар ва ёшлар билан суҳбат ўтказмоқдалар.

Вилоятнинг кўплаб туман ва шаҳарларида Қарор мазмун моҳиятини тарғиб этиш бўйича семинарлар ўтказилмоқда.

Шу кунгача 200 дан ортиқ маҳаллада, 47 та тиббий даволаниш муассасаларида, “Оила” марказларида, 170 дан ортиқ тўй-маъракаларда тушунтириш ишлари олиб борилди.

Навбатдаги тадбир ҳам қарорнинг мақсад-моҳиятини тушунтиришга қаратилган.

Унда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари вакиллари, вилоят имом хатиби ва Тошкент вилояти ФҲДЁ идораларининг мудиралари иштирок этишди.

Тадбир жамиятда соғлом авлодни шакллантириш, аҳоли ўртасида репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни ўстириш, олиб борилаётган ишлар таҳлил этилиб, муаммоларни бартараф этиш масалалари муҳокама этилди.

tvn1.png

tvn2.png