Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

Очиқ эшиклар куни


Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан Оққўрғон туманида, тадбиркорлар, ҳокимият, солиқ, банк, божхона, Савдо-саноат палатаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг яқинда қабул қилинган “Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари аҳамият хусусида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, ўтган йиллар мобайнида тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун солиқ, божхона ва бошқа йўналишларда бир қатор имтиёз ва преференциялар берилиб, улар фаолиятига ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш юзасидан кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Яратиб берилган имкониятлар натижасида, 2000 йил билан таққослаганда, кичик бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 31фоиздан 54 фоизгача кўпайди. Ушбу соҳада меҳнат билан банд бўлганлар сони шу давр ичида 2баробардан кўпроқ ошди ва иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганларнинг 75,1 фоизидан кўпроғи унинг улушига тўғри келади.

Очиқ мулоқот давомида, Президентимизнинг мазкур Фармонлари, соҳадаги ортиқча бюрократик ғовларни бартараф этиш, замон талабларига мос келмайдиган лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини, статистик, молиявий ва солиқ ҳисоботлари шаклларини қисқартириш, уларни тақдим этиш механизмини соддалаштириш, қонунчиликни такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилашга ҳамда тадбиркорларга янада кенг эркинлик беришга йўналтирилганлиги билан аҳамиятли эканлиги қайд этилди.

Фармонга асосан, қонунчиликни такомиллаштириш ва ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш ҳамда тадбиркорликка янада кенг эркинлик беришга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш бўйича 2013-2014 йилларда жорий этиладиган комплекс чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди.

Дастурда тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш; шартнома муносабатларининг бажарилиши учун жавобгарлик; ташқи иқтисодий фаолият; меҳнат муносабатлари ва бошқа соҳаларда аниқ тадбирларни амалга ошириш белгиланган.

Жумладан, 2012 йил 1 августдан бошлаб тадбиркорлик фаолияти учун шарт-шароитларни янада яхшилашга йўналтирилган 22 та меъёрга кўра хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат рўйхатидан ўтгунга қадар устав фонди юзасидан бўлган қисман тўлов бекор қилинади.

2012 йилнинг III чорагидан бошлаб хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тақдим этиладиган солиқ ҳисоботлари катта корхоналар учун 2,3 бараварга, кичик корхоналар ва микрофирмалар учун 1,7бараварга қисқартирилади. 2014 йилнинг охирига қадар эса барча тадбиркорлик субъектларининг солиқ ҳисоботларини электрон шаклда тақдим этиш тизимига ўтказиш назарда тутилмоқда.

Ўзаро жонли мулоқотда тадбиркорлар юкларни божхонада расмийлаштириш жараёнларини «бир ойна» тамойили бўйича амалга ошириш, даъво аризалар ва илтимосномаларни хўжалик судларига электрон шаклда юбориш, шунингдек, адлия органларининг бу борада белгиланган тадбирлари ҳақидаги саволларига батафсил жавоб олдилар.