Янгиликлар
Ижтимоий лойиҳалар самаралари
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида “Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда “Меҳр нури” жамғармаси томонидан хайрия акцияси ташкил этилди.
“Обод турмуш йили” Давлат дастури доирасида ўтказилган ушбу тадбирда жамоат ташкилотлари, банк-молия муассасаларининг вакиллари, тадбиркорлар, маҳаллалар фаоллари иштирок этди.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси Т.Норбоева, “Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми” нодавлат нотижорат ташкилоти директори А.Хўжаева, Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси С.Файзиева, Ўзбекистон халқ шоири М.Тойир ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда аҳолининг барча қатламларини манзилли тарзда ҳимоялаш, ёшларни дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаган инсонлар этиб вояга етказиш масаласига устувор аҳамият қаратилаётганини таъкидлади.
“Обод турмуш йили” Давлат дастурида аҳоли фаровонлиги ва реал даромадлари муттасил ўсишини таъминлаш, бандликни ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерликни янада ривожлантириш, ижтимоий эҳтиёжманд қатламлар ва кам таъминланган оилаларга давлат томонидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масаласига устувор аҳамият қаратилган.
Мазкур дастур доирасида “Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан бир қатор грант танловлари, ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Айни пайтда “Ўзбекистон – менинг уйим” кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ойлиги доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида ҳашарлар ўтказилиб, манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Махсус таълим муассасалари, Саховат уйларини ободонлаштириш, ёши улуғ ҳамюртларимиз ҳолидан хабар олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
– Трикотаж буюмларини тайёрлашга оид лойиҳамиз билан “Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми” жамғармасининг ҳудудий бўлимига мурожаат этгандим, – дейди “Оҳангарон муруввати” шўъба корхонаси раиси Йўлдош Тошбоев. – Хусусий бизнесни бошлаш, имконияти чекланган кишиларнинг меҳнат бандлигини таъминлашга оид қимматли маслаҳатлардан баҳрманд бўлиш билан бирга 18 миллион сўмлик имтиёзли кредит олишга муваффақ бўлдик.
Хайрия акцияси доирасида бир гуруҳ тадбиркорларга ижтимоий лойиҳаларини амалга ошириш учун имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди. Вилоятдаги алоҳида эҳтиёжли оилалар фарзандлари суннат тўйлари ўтказилиб, юз ёшли нуронийлар, кам таъминланган оилаларга совғалар топширилди