Янгиликлар
“Тафаккур синовлари” кўрик-танлови
Тошкент давлат аграр университетида “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар Дастури”нинг 5-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Тафаккур синовлари” кўрик-танловининг олий таълим муассасалари – Тошкент архитектура ва қурилиш институтининг “Меъмор” жамоаси, Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг “Катарсис” жамоаси, Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Фемида” жамоалари ўртасидаги иккинчи саралаш босқичи ўтказилди.
Кўрик – танловда Тошкент архитектура қурилиш институтининг “Меъмор”, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Катарсис” ва Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Фемида” жамоалари ўзаро беллашдилар.
Беллашув Низом талабларидан четга чиқмаган ҳолда 5 та шарт бўйича олиб борилди.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Катарсис” жамоаси умумий ҳисобда 263 балл;
Тошкент архитектура қурилиш институтининг “Меъмор” жамоаси умумий ҳисобда 228 балл;
Кўрик-танловнинг саралаш босқичида Ўзбекистон давлатсанъат ва маданият институтининг “Катарсис” жамоаси1-ўринга,Тошкент архитектура қурилиш институтининг “Меъмор” жамоаси 2-ўринга, Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Фемида” жамоаси 3-ўринга муносиб деб топилди.
Иштирокчи-жамоаларга “Тафаккур синовлари” кўрик-танловининг Тошкент давлат аграр университетида ўтказилган саралаш босқичининг I, II, III даражали “Диплом”лари топширилди.