Янгиликлар
Тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий ҳимоя ва имкониятларнинг янги босқичи - ҳаётимиз фаровонлиги кафолати
Тошкент вилояти адлия бошқармасида "Тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий ҳимоя ва имкониятларнинг янги босқичи-хаётимиз фаровонлиги кафолати” мавзусида анжуман ташкил этилди.
Ҳуқуқни муҳофаза этувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари, шунингдек хусусий сектор вакилларини бир даврага жамлаган тадбирда хусусий мулкни ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувларни янада чеклаш борасида сўнгги йилларда мамлакатимизда қабул қилинган қонун ҳужжатларининг амалдаги ижроси масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Жумладан, ўтган давр мобайнида Республикамиз буйича қарийб 16.минг та тадбиркорлик субъектларига мораторий қўлланилиб 2016 йил текшириш режасига киритилмади шунингдек, бизнес тузилмаларга нисбатан қўзғатилган 184 та жиноят ишлари доирасида тайинланган текширишлар бўйича адвокатлар иштироки таъминланди.
6.394 нафар ходимлар эса якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ишга ёлланди. 38 нафар шахслар ЖКнинг 184-моддаси бўйича зарарни қоплагани учун жавобгарликдан озод этилди.
Қарийб 400та ҳолатда молиявий жарималар ҳуқуқбузарлик мажмуи бўйича қўлланилди. 135 та ҳолатда эса тадбиркорларга белгиланган молиявий санкциянинг энг кам миқдоридан ҳам камроқ молиявий санкция қўлланилди.
Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларини либераллаштириш билан бир пайтда давлат органлари, назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашганлиги, хусусий мулк ва тадбиркорлар ҳуқуқларини бузганлиги учун жавобгарлиги кучайтирилди.
Ўтган давр мобайнида 307 нафар мансабдор шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган янги моддалар бўйича, 13 нафар мансабдор шахслар эса Жиноят кодексига киритилган янги моддалар бўйича жавобгарликка тортилди.
Анжуманда “Текширишларни руйхатга олиш китобининг электрон шакли” жорий этилиши билан боғлиқ тартиб-таомиллар қатнашчилар эътиборига тақдим этилди. Мазкур он-лайн тизими ёрдамида тадбиркорлар ҳуқуқларини янада ишончли ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувларни тезкорлик билан аниқлаш ва уни бартараф этиш мумкин бўлади. Яъни, эндиликда ўтказилаётган ҳар бир текширишни Адлия вазирлиги томонидан бевосита назорат қилиб бориш ва қонунийлигини таъминлаш имконияти яратилди. Учрашувда ушбу он-лайн тизим, ундан фойдаланиш тартиби хусусида тушунтириш берилди.
“Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқ ва манфаатларини ишончли химоя қилиш мақсадида яратилган “Текширишларни руйхатга олиш китобининг он-лайн тизимига кириш etk.minjust.uz электрон манзил орқали электрон рақамли имзо ёрдамида амалга оширилади.
Адлия вазирлиги томонидан текшириш жараёни бўйича тўлиқ назорат ўрнатилади ва ноқонуний текширишга йўл қўйган шахсларга жазо муқаррарлиги таъминланади.
Назорат қилувчи органлар шуни унитмаслиги керакки, китобни тўлдирмаслик ёки уни тўлдиришдан бош тортиш текширишлар тартибини бузиш ҳисобланиб, айбдор шахсларнинг жавобгарлигига сабаб бўлади”
Яна шуни таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳа ортиқча вақтни тежайди, қоғоз ва бошқа харажатлар сарфини камайтиради.
Шу ўринда анжуман иштирокчилари сўнгги йилларда қабул қилинган қонун ҳужжатларига асосан тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш масалалари билан бир қаторда тадбиркорлар фаолиятига аралашувларни янада чеклашга қаратилган меъёрлар тўғрисида мулоҳаза юритдилар.
Анжуманда текширишлар тартибларига оид қоидалар хусусида батафсил маълумот берилди. Ноқонуний аралашувларнинг олдини олишда “Текширишларни рўйхатга олиш китоби”нинг жорий этилган электрон шакли таъсирчан механизм эканлиги қайд этилди..
Муҳокамаларда назорат қилувчи органлар масъул ходимлари томонидан қонун ҳужжатларига қатъий риоя этиш, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатувчи идоралар томонидан белгиланган талаблар даражасида иш олиб борилиши қонунийликни таъминлашга, тадбиркорларнинг давлат органларига нисбатан ишончи ортишига ва ўз навбатида уларнинг иқтисодиётдаги улушининг янада кўпайишига хизмат қилиши эътироф этилди.