Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Маънавият соати: санъаткор билан учрашув


1.jpgТошкент вилояти адлия бошқармаситомонидан мунтазам равишда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни ҳуқуқий маърифат ўқув машғулотлари ўтказилиб келинмоқда. Ушбу ўқув машғулотларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ҳамда иқтисодиёт, таълим, ижтимоий йўналишларда фаолият юритаётган малакали мутахассислар, олимлар ҳамда санъат вакиллари иштирок этиб келмоқдалар.

Худди шундай машғулотлардан бири жорий йил 23 июнь куни ўтказилиб, 1.jpgмашғулотга Ўзбек Миллий академик драма театри актрисалари, Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова ҳамда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашевалар иштирок этдилар.

Машғулот давомида меҳмонлар томонидан адлия бошқармаси ходимларига мамлакатимиз театр санъати тарихи, мустақиллик йилларида ушбу соҳада амалга оширилган сўнгги янгиликлар ҳақида батафсил маълумотлар ҳамда ходимларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди.