Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Боланинг бегонаси бўлмайди


Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан прокуратура, суд ҳамда васийлик ва ҳомийлик органлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет давлатда туғилган болани фарзандликка олишнинг айрим масалалари” мавзусида амалий семинар ташкил этилди. 1.jpg

Унда фарзандликка олиш ҳолатларини расмийлаштириш амалиётида, мавжуд муаммоли ҳолатларни таҳлил қилиш ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексида конституциявий нормаларга мувофиқ боланинг оилада тарбияланиши оила қонунчилигининг устувор тамойилларидан бири сифатида тан олинган.

Фарзандликка олиш институти ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг асосий кафолатларидан бири ҳисобланишини назарда тутган ҳолда ушбу масалани ҳал қилиш ваколати судларга берилиши оила институтини янада мустаҳкамлаш, жисмонан соғлом, маънан етук авлодни тарбиялашда оиланинг аҳамиятини кучайтириш ҳамда оилавий муносабатлардаги қонунийликни таъминлашда суд ҳокимиятининг нуфузини оширишга хизмат қилади.

Семинар давомида мамлакатимизда давлат органларида қонунийликни таъминлаш, судлар фаолиятини янада мустахкамлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилганлиги аниқ мисолларда кўрсатиб ўтилди.

Таъкидлаш лозимки, 2013 йилнинг 30 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун билан Фуқаролик-процессуал ва Оила кодексларига фарзандликка олиш билан боғлиқ бўлган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

1.jpgХусусан, Фуқаролик-процессуал кодекси алоҳида 311-боб, яъни фарзандликка олишга оид нормалар билан тўлдирилиб, унга кўра, суд томонидан алоҳида иш юритиш тартибида кўриладиган ишлар тоифасига болани фарзандликка олиш тўғрисидаги ишлар ҳам киритилди.

Шунингдек, семинарда амалиётда мавжуд муаммолардан келиб чиқиб, фуқаролик ҳолатининг расмийлаштирилишига оид ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш масалалари ҳам кенг муҳокама этилди.

Тадбир якунлари бўйича Ўзбекистон Рсепубликаси ҳудудида чет давлатда туғилган болани фарзандликка олиш соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштиришга қаратилган бир қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.