Янгиликлар
Қонунчиликдаги янгиликлар
Унда туман ва шаҳар ҳокимликлари, адлия, прокуратура, ички ишлар, молия, солиқ органларининг масъул ходимлари иштирок этишиб, соҳанинг мутахассислари томонидан маърузалар қилинди.
Таъкидланганидек, мазкур Қонун билан амалдаги 7 та кодекс ва 17 та қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қаторига Жиноят, Жиноят-процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Фуқаролик, Меҳнат, Уй-жой, Солиқ кодексларини ҳамда Тезкор-қидирув фаолияти, Терроризмга қарши кураш, Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш, Нодавлат нотижорат ташкилотлари, Жамоат фондлари, Банк сири, Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, Табиий монополиялар, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги ва бошқа қонунларни киритиш мумкин.
Маълумки, бугунги кунда дунёда халқаро террористик ташкилотлар фаоллигининг ошиши, “ажнабий жангари террорист” деган тушунчанинг пайдо бўлиши ва оммалашиб бораётганлиги барчамиздан огоҳликни талаб қилмоқда.
Бу борадаги назоратни янада кучайтириш ҳамда тегишли идораларнинг ва фуқаролар йиғинлари раисларининг масъулиятини янада ошириш мақсадида ушбу соҳани тартибга солувчи кодекслар ва қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга эгасиз турар жойларни аниқлаш, ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартибини бузиш, Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битим тузиш, нотариал ҳаракатни амалга оширишни қонунга хилоф равишда рад этиш, паспортдан ғайриқонуний фойдаланиш, ишга қабул қилишда паспорт тизими қоидаларини бузиш ҳамда фуқаролардан паспортларини қонунга хилоф равишда олиб қўйиш ёки паспортларни гаровга олиш каби ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик чоралари киритилди.
Шу билан бирга, амалдаги кодекслар ва қонунлар меҳнат, мулкий муносабатларни тартибга солувчи ўзгартириш ва қўшимчалар билан тўлдирилди.
Тадбирда иштирокчилар томонидан юқоридаги Қонун билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг амалиётга татбиқ этилишига оид долзарб масалаларни кенг муҳокама этдилар.