Янгиликлар
Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш
Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан солиқ ва статистика органлари билан биргаликда “Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш” мавзусида 2016 йил 21 июль куни семинар ташкил қилинди.
Мазкур семинардан кўзланган асосий мақсад Бугунги семинаримизни ташкил этишимиздан кўзланган асосий мақсад 2016 йил 25 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан нодавлат нотижора ташкилотлар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришдан иборат.
Бу борада Адлия вазирлиги, Давлат солиқ ва Давлат статистика қўмиталари томонидан махсус тарғибот режаси ҳам тасдиқланди.
Маълумки, юқоридаги Қонун билан амалдаги 7 та кодекс ва 17 та қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қаторига Жиноят, Жиноят-процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Фуқаролик, Меҳнат, Уй-жой, Солиқ кодексларини, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Банк сири тўғрисида”ги, Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа қонунларни киритиш мумкин.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 239-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар лар киритилиб, унга кўра:
– бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари ҳамда улар ходимларининг бирор-бир сиёсий фаолиятда ҳамда ваколатхонанинг ёки филиалнинг уставдаги мақсад ва вазифаларига жавоб бермайдиган бошқа фаолиятда қатнашганлиги, уларнинг сиёсий партиялар ва оммавий ҳаракатлар томонидан ўтказиладиган амалий ҳаракатлар ҳамда тадбирларни молиялаштирганлиги, шунингдек бундай ташкилотларни тузиш ташаббуси билан чиққанлиги ва шундай ташкилотларни тузишни қўллаб-қувватлаганлиги учун;
– нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатлар фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан рўйхатдан ўтказувчи органнинг розилигисиз пул маблағлари ва мол-мулк олганлиги учун маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланди.
Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятига оид ўзгартириш ва қўшимчалар юқоридаги Қонун билан “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Банк сири тўғрисида”ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Семинар тадбирида адлия, солиқ ва статистика органларининг масъул ходимлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллар иштирок этишиб, соҳанинг мутахассислари томонидан маърузалар қилинди.
Тадбирда иштирокчилар томонидан юқоридаги Қонун билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг амалиётга татбиқ этилишига оид долзарб масалалар кенг муҳокама этилди.