Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Ватан туйғуси муқаддас


1.jpgЎзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олишга бағишланган тадбирлардан бири Тошкент вилоят адлия бошқармаси ходимлари ҳамда аммавий ахборот воситалари вакиллари иштрокида бўлиб ўтди.

Тадбирни адлия бошқармаси бошлиғи Лазиз Мусашайхов очиб, ўз кириш сўзида тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклаб, мустақиллик сўзининг ўзи нақадар ёқимли ва жарангдор, Ватан туйғуси эса улуғ ва муқаддас эканлиги, бу сўзни эшитганимизда қалбларимиз ғурур ва ифтихорга тўлишини гапириб ўтди.

1.jpgТадбирда юртимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳот ва янгиланишларда адлия органлари ҳамда муассасалари ходимларининг ҳам алоҳида ўрни борлиги таъкидланди.

Жорий йилда ушбу байрам бутун мамлакатимиз бўйлаб “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган эзгу ғоя асосида нишонланмоқда. Албатта, истиқлол байрамининг бу ном остида нишонланишида чуқур маъно ва мазмун бор. Негаки, миллатимиз, халқимизнинг тарихи беқиёс, Ўзбекистон деб аталмиш муқаддас Ватанимизнинг келажаги буюк! Шундай экан, бу муқаддас юртимизда инсон, унинг ҳаёти, 1.jpgҳуқуқ ҳамда эркинлиги энг олий қадрият сифатида эъзозланиши, ҳаётимиздаги барча янгиланиш ва ўзгаришлар, турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, аввало, инсон манфаатларини таъминлашга қаратилганлигининг яна бир амалий ифодасидир.

Эришилган ютуқлардан фахрланиш фуқароларимизда келажакка масъулият билан бирга, Ватан тақдирига дахлдорлик, уни асраб - авайлаш туйғусини ҳам шакллантирмоқда. Бу эса, барчамизни муқаддас Ватанимизнинг фаровонлиги, тинчлиги ва осойишталиги ҳамда ҳар томонлама юксалиши йўлида самарали фаолият кўрсатишга ундайди.

1.jpgТадбирда мамлакатимиз Мустақилликнинг 25 йиллиги муносабати билан, адлия органлари тизимида самарали меҳнати ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки учун 11 нафар адлия органлари ва муассасалари ходимлари “Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишонлари ва Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирининг Фахрий Ёрлиғи билан тақдирландилар.

Сўзга чиққанлар, қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш борасида бор салоҳият, мавжуд имконият, билим ва иқтидорларини тўлиқ сафарбар этишларини таъкидладилар.