Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Виждон эркинлиги ва диний бағрикенглик


Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида “Миссионерлик фаолиятининг келиб чиқиши ва унинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.IMG_1261.jpg

Унда, вилоят ҳокимлиги, адлия бошқармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” фондининг вилоят бўлими, ички ишлар бошқармаси, маънавият-тарғибот маркази вилоят бўлими, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг ҳудудий бўлинмаси, “Камолот” ЁИҲнинг вилоят бўлинмаси, маҳалла оқсоқоллари, диний ишлар бўйича маслаҳатчилар ва посбонлари ҳамда ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасида давлат диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлаши, бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм), шунингдек, бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолиятининг ман этилиши қатъий белгилаб қўйилганлиги ҳақида гапириб ўтилди.

Ўзбекистонимизнинг мустақиллик йўлида одим қадамлар билан ривожланаётганлигини, мустақиллигимизнинг ёш авлодлари ўсиб улғайиб келаётган бир пайтда, давлатнинг ривожланишини кўра олмайдиган бир қанча чет эллик миссионерлар прозелитизм орқали Ўзбекистон аҳолисини, айниқса улғайиб келаётган ёшларимизнинг ғоявий онгини ўзгартиришга уринмоқда.

Ўзбекистонда бир қатор фуқаролар орасида бир диндан бошқасига ўтиб кетиш ҳоллари, уларнинг ортида чет эллик шахсларнинг турганлиги ва улар томонидан Ўзбекистон фуқароларига ўз тилларини, компьютер билимларини ўргатиш, кредитлар бериш, пул мукофотлари ёки шунга ўхшаш рағбатлантиришлар орқали ўз динларига тарғиб қилиш ҳоллари учраётганлиги таъкидланди.IMG_1260.jpg

Бу ўз оқибатида фуқароларнинг ғараз ниятларда ваъда қилинган ҳар турдаги мукофот ва ўзга халқ маданиятини ўрганиш эвазига ўз дини ва эътиқодини тарк этиб бошқа динни қабул қилишига, бу эса дўстлар, қариндошлар, танишлар ва бошқалар ўртасида жиддий қарама-қаршиликларни ҳар қандай зиддиятларни келтириб чиқаришига олиб келишини мисол қилиш мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддасида ҳусусий тартибда диний таълим беришнинг таъқиқланганлиги аниқ кўрсатилган бўлиб, юқорида таъкидланган қонунбузарликларни амалга оширган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарлик қўлланилади.

Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг 23-моддасига асосан Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун хужжатларини бузганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 240-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 145 ва 216-2-моддаларида назарда тутилган жавобгарлик масаласи белгиланганлиги иштирокчиларга тушунтирилди.

Ўзаро жонли мулоқотда тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.