Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Мурожаатлар доимий эътиборда



Тошкент вилоят адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси ва вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда ҳамда норматив тусдаги ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда юридик хизматнинг роли” мавзусида амалий семинар ўтказилди.

1.jpg

Адлия ва прокуратура органларининг масъул ходимлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларинининг юристконсультлари ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича мутахассисларини бир даврага жамлаган тадбирдажисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда ҳамда норматив тусдаги ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда юридик хизматнинг ролини ошириш борасида сўнгги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар атрофлича муҳокама қилинди.

Маълумки, бугунги кунда жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш жараёнида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Зеро, қонунларнинг халқчил, хаётий бўлиши уларнинг ижроси таъминланиши кўп жихатдан жойлардаги махаллий давлат ҳокимияти органларининг халқнинг ичига кириб бориши, мавжуд муаммоларни аниқлаши ва уларни бартараф этиш юзасидан тегишли идораларга таклифлар тайёрлаши ва киритишига боғлиқ.

Мустақиллик йилларининг дастлабки кунларидан бошлаб мамлакатимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш орқали инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, унинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим устувор йўналишларидан бирига айланди.

Бу борада самарали ҳуқуқий база яратилиб, энг аввало, асосий қонунимиз Конституцияда белгилаб берилган нормалар асосида мамлакатимизда инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ҳамда қадр-қиммати энг олий қадрият даражасига кўтарилди.

Бу борада 2014 йил 3 декабрда қабул қилинган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун алоҳида аҳамиятга эга.

Айнан ушбу Қонун билан жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг шакл ва турлари, уларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари, мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда давлат органларининг мажбуриятлари жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш, шунингдек Мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилишга оид нормалар белгилаб берилди.

1.jpgШу билан бирга, бугунги кунда мурожаатларни маҳаллий ҳокимликлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг “ишонч телефон”лари, веб-сайтлар, айниқса, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси орқали мурожаатларни қабул қилиш ва уларнинг қўриб чиқиш тизимининг жадал ривожланиб бораётганлиги жисмоний ва юридик шахслар учун нафақат қулайликларни яратиб қолмасдан, балки мурожаатларни ўз вақтида ва тезкорлик билан ҳал этилишига эришилмоқда.

Семинар иштирокчиларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ижроси бўйича йўл қўйилган қонунбузилишлар, уларнинг келиб чиқиш сабаб ва шарт-шароитлари, норматив тусдаги ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби ҳамда бошқа масалаларда батафсил маълумотлар берилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини батафсил, ўз вақтида ва тезкорлик билан кўриб чиқиш, аҳоли ўртасида маҳаллий ҳокимликлар, адлия ва прокуратура органларининг ҳамда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви идораларининг “ишонч телефон”лари, веб-сайтлари орқали мурожаатларни қабул қилиш хизматининг кенг тарғиб қилиниши, норматив тусдаги ҳужжатларнинг ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишига оид зарур чора-тадбирлар, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.