Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Фармон моҳиятини тушунтиришга бағишланди


1.jpgТошкент вилояти адлия бошқармаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг ҳудудий бўлинмаси ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси билан биргаликда 2016 йил 12 октябрь соат 10-00да Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш ва хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Тадбирда ҳалқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, ЎзЛиДеП вилоят кенгаши, хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди, “Камолот” ЁИХ вилоят кенгаши, Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси, фуқаролар йиғинлари раислари, тадбиркорлар, фермерлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

1.jpgТадбир иштирокчиларига хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишни ва уларнинг фаолиятига асоссиз равишда аралашишни қисқартиришнинг ҳуқуқий асослари, фуқаролик жамияти институтларининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги роли масалаларида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, тадбирда иштирокчилар томонидан Фармонда белгиланган устувор вазифаларнинг туб мазмун моҳияти юзасидан тегишли фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир давомида тадбиркорларнинг Фармон бўйича қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил маълумотлар берилди.