Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Юридик хизмат такомиллашмоқда


1.jpgМуҳтарам Биринчи Президентимиз томонидан 2016 йилни мамлакатимизда “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилиниши барча юртдошларимиз қатори адлия органлари ходимларини ҳам жуда қувонтирди. Президентимиз таъкидаланидек, республикамиз мустақиллика эришгандан сўнг соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, биринчи навбатда, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масаласи энг муҳим устувор вазифа сифатида белигиланган.

Истиқлол йилларида мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида бўлгани каби адлия органлари фаолияти, жумладан фуқароларга юридик хизмат кўрсатиш тизими босқичма босқич такомиллаш. Сўнгги йилларда бюджет маблағлари ҳисобига адлия органлари давлат нотариат идораларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш масаласига ҳам алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

1.jpgТинч осойишта юртда қут-барака, тараққиёт бўлади. Буни мамлакатимиз иқтисодиёти барқарор суръатларда ривожланаётганида, марказ ва минтақаларда улкан қурилиш ва бунёдкорлик ишлари изчил давом этаётганлигида ҳам кўриш мумкин. Бундай муҳташам иншоотлар Ватанимиз чиройига кўрк бағишлайди, юртдошларимизнинг турмуш фаровонлигини янада оширади.

Зангиота тумани давлат нотариал идорасининг замонавий ҳамда миллий архитектура уйғунлигида қад ростлаган кўркам янги биноси мазкур минтақа аҳолиси, айниқса оила қураётган ёшлар учун 2016 йил “Соғлом она ва бола йили”га муносиб совға бўлди.