Янгиликлар
Ҳуқуқий маърифат - оммага
Тошкент вилоят Адлия бошқармаси Янгийўл туман ҳокимлиги ҳамкорлигида давлат бошқаруви, маҳаллий партия вакиллари, савдо-саноат палатаси, маҳалла фуқаро йиғини раислари, тадбиркорлар, коллеж битирувчилари ва меҳнат фаҳрийлари ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида 2016 йил 20 октябрь куни Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 4848-фармони мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатламига етказиш юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирла Халқ депутатлари Янгийўл туман Кенгаши депутатлари сўзга чиқиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизимларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартириш, ҳуқуқбузарликнинг барвақт олди олинишини таъминлаш,
уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва хуқуқбузарликларга йўл қўймаслик тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг мухим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси эканлигини айтиб ўтди.
Фармонга биноан, амалдаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Бош прокуратураси, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда кўриб чиқилишини айтиб ўтди. Назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимларига нисбатан маъмурий жазоларни қўллаш борасидаги функция ва ваколатларини босқичма-босқич суд органларига ўтказиш юзасидан таклифлар киритилганлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, анжуманда Адлия Бошқармаси маъсул ходими сўзга чиқиб, “Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти” ҳақида ахборот берди. Сайловга Марказий сайлов комиссияси раҳбарлик қилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоди қўйилган шахснинг дахлсизликлари тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтилди. Бундан ташқари бирон-бир партяни ёки номзодни ёқлаб ўз маблағларини шу партия ёки номзодни қўллаб-қўвватлаш учун ўтказмоқчи бўлган фуқаро ёки ташкилотларга қонунчилигимизда белгиланган меёрлар мавжудлиги ва қўлланилиш тартиблари тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига етарлича маълумотлар берилди.