Янгиликлар
Юксак ҳуқуқий маданият – тараққиёт гарови
Адлия бошқармаси, ФЖШҚМИ Тошкент вилояти ҳудудий бўлими, ЎзЛиДеП Тошкент вилояти Кенгаши ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Зангиота тумани хокимлилигида “Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун моҳияти” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сон Фармони мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати ўтказилди.
Адлия бошқармаси ходимлари томонидан Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун моҳияти хақида йиғилганларга тушунтириш берилди. Жумладан, овоз бериш жараёнларида сайловчиларнинг хуқуқи, уларни у ёки бу номзодга овоз беришларини таъқиб этувчи хатти-ҳаракатлар бўйича тегишли инстанцияларга мурожаат қилиш тартиби ва молиявий жарима хақида сўз борди. Шу билан бирга сайлов хуқуқи, фаол сайлов хуқуқи, сайловнинг референдумдан фарқи, сайлов жараёни ва уни амалга ошириш босқичлари, сайлов хуқуқининг асосий принциплари, тенг сайлов хуқуқи принципи, яширин овоз бериш хуқуқи принципи ва бошқа масалалар юзасидан кенг тушунча берди.
Шунингдек, ФЖШҚМИ Тошкент вилояти ҳудудий бўлими мутахассиси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида сиёсий партиялардан ҳамда хорижий давлатлар халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан қатнашувчи кузатувчиларнинг фаолияти хақида йиғилганларга сўзлаб берди. Жумладан маърузада, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги орқали бир қатори Чет эл ҳамкорлик ташкилотлари, бюро ва институтларга халқаро кузатувда иштирок этиш учун расман таклифномалар жўнатилганлигини айтиб ўтди. Шу билан бирга маърузада сайлов участкаси комиссияси раислари ва аъзолари мажбуриятлари ҳамда кузатувчилар хуқуқлари хақида маълумотлар берилди.
ЎзЛиДеП Зангиота тумани Кенгаши аппарат раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига бағишланган маърузани йиғилганлар ўқиб эшиттирди. Унда, мазкур фармон “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига аралашувни тубдан қисқартириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва хуқуқбузарликларга йўл қўймаслик”ни энг муҳим устувор йўналиш ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси сифатида мустаҳкамланганлиги хақида айтиб ўтилди.