Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

Сайлов бўйича билимларини оширишди


Ангрен шаҳарчасида жойлашган “Ангрен хизмат курсатиш касб-хунар” коллежида ўкувчи-ёшлар ўртасида Ангрен шаҳар ИИБ бошлиғи, ФҲДЁ бўлими мудираси, хотин-қизлар раиси, маҳалла фуқаролари йиғини ходимлари ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди 1.jpg

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2016 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури туғрисида"ги қарорига мувофик сайлов компанияси давомида ахборот-тушунтириш ва ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказиш ва биринчи бор сайловда иштирок этаётган 18 ёшга тўлган ўқувчиларга ҳуқуқий билимларини янада бойитиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

ФХДЁ мудираси 2016 йил 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов ўтказилиши, Президентлик сайлови Ўзбекистон Республикаси Конституцияси “Ўзбекистон Республикаси "Президенти сайлови тўғрисидаиги конунига асосан ўтказилиши юзасидан ўқувчи ёшларга тушунтириш берди.

Ўзбекитон Республикаси Президенти сайловини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари умумий, тент ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида ўн йил Ўзбекистон худудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси беш йил муддатга сайланиши мумкинлиги, 1.jpgЎзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиш ҳуқуқига эгалиги сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишни сайлов комиссиялари томонидан очиқ ва ошкора амалга оширилиши, овоз бериш куни соат 6 00 дан 20 00гача ўтказилиши овоз бериш вақти ва жойи туғрисида участка сайлов комиссияси сайловчиларни сайловдан камида ўн кун олдин хабардор қилиши, овоз бериш махсус ажратилган биноларда ўтказилиши, уларда яширин овоз бериш учун етарли миқдорда кабиналар ҳамда сайлов қутилари ўрнатилганли такуидланди.

Ҳар бир сайловчи шахсан овоз беради, бошқа кишилар учун овоз берилишига йул қўйилмайди. Сайлов бюллтенларини тегишли сайлов комиссияси сайлов участкаси сайловчиларининг рўйхати асосида паспорт ёки бошка гувоҳнома кўрсатилгач беради. Ҳар бир сайловчи сайлов бюллетини олгани хақида сайловчилар рўйхатидаги ўз фамилияси рўпарасига имзо чекиши белгиланган.