Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Сайлов қонунчилиги


1.jpgТошкент вилояти ҳокимлиги, адлия бошқармаси, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ҳудудий тузилмалари ҳамда “ЎзЛиДеП” вилоят кенгаши томонидан 2016 йил 14 октябрда “Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан тадбиркорлик субъектларига яратилаётган қўшимча шарт-шароитлар ва ҳуқуқий кафолатлар” мавзуларида ўтказиладиган ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг режаси тасдиқланди.

Ушбу режага асосан юқоридаги идора ва ташкилотларнинг масъул мутахассисларидан иборат таркибда тарғибот гуруҳлари ташкил этилди.

1.jpgТарғибот гуруҳлари томонидан Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларида маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, аҳоли, ёшлар ва тадбиркорлар ўртасида давра суҳбатлари ўтказилди.

Тадбирлар давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш, сайловга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг ҳамда юқоридаги Президент Фармони билан тадбиркорлик субъектларига қўшимча равишда яратилаётган имтиёзларнинг мазмун моҳияти тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Бундан ташқари, тадбиркорлик фаолияти давомида амалиётда мавжуд муаммоларнинг ечимини биргаликда ҳал этишга оид масалалар ҳам тадбирларда кенг муҳокама қилинди.