Янгиликлар
Она ва бола саломатлиги – келажак пойдевори
Семинарда она ва бола саломатлигини таъминлаш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш, ёш никоҳланувчиларга тиббий кўрикдан ўтишнинг мажбурийлиги масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, тадбир давомида иштирокчилар томонидан ФҲДЁ органлари билан тиббиёт бирлашмалари ва бошқа шифохоналар билан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, фаолият давомида амалиётда мавжуд муаммоларнинг ечими масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, семинар давомида бу борада ҳамкорликда амалга ошириладиган ишларнинг тарғиботини кенг олиб бориш мақсадида чекка ҳудудларда, маҳаллаларда аҳоли, ёшлар, айниқса никоҳланувчи ёшлар ўртасида учрашувлар ўтказиб борилишига келишиб олинди.