Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Мен жамиятнинг тўлақонли аъзосиман


Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан Тошкент давлат юридик университети, Хотин-қизлар қўмитаси, 1.jpgЎзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг Марказий бошқаруви билан биргаликда 2016 йил 28 октябрь куни ЎзКОЖ Тошкент вилоят бўлимининг “Санъат Гулшани” маданият саройи биносида “Мен жамиятнинг тўлақонли аъзосиман” мавзусида давра-суҳбати ўтказилди.

Тадбирда туман бўлинмаларининг жамият аъзолари иштирок этиб, уларга конституциявий ва фуқаролик ҳуқуқлари, сайлов жараёнларида имконияти чекланган шахслар учун яратиладиган махсус шароитлар, сайловда иштирок этиш ва сайлаш тартиби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги 1.jpg“Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сон Фармони билан тадбиркорлар яратилаётган имтиёзларнинг мазмун моҳияти тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Тадбир иштирокчиларнинг жонли мулоқот асосида ўтказилиб, жамият фаоллари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.