Янгиликлар
Ёшларнинг ҳуқуқий ва сайлов маданиятини юксалтиришнинг муҳим шарти
Тошкент вилояти адлия бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Тошкент вилояти хокимлиги хотин қизлар қўмитаси, Тошкент вилоят ИИВ, “Камолот” ЁИҲ ҳудудий кенгаши, 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссияси билан биргаликда “Ёшларнинг ҳуқуқий ва сайлов маданиятини юксалтиришнинг муҳим шарти” ва “Менинг овозим–Ватаним келажаги” мавзулари ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” шиорлари остида Тошкент Давлат аграр университетида давра суҳбати ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг таъбири билан айтганда, Президент деганда, аввало, бутун бир мамлакат тақдири учун масъул, шу юртда яшайдиган, ҳаёт кечирадиган миллионлаб одамларнинг дунёқарашини, тафаккурини, халқнинг энг эзгу орзу-умидларини ўзида мужассам этадиган ва шу интилишларни рўёбга чиқаришга қодир бўлган одамни тушунамиз дея такидлаб ўтилди.
Тадбирда вилоятдаги 18 ёшга тўлган илк маротаба сайловда иштирок этадиган ёшларни ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни ушбу сайлов жараёнидаги муносабатини ва иштирокини юксалтириш масалалари юзасидан кенг ва чуқур тушунчалар бериб ўтилди