Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Муҳокама давомида таклифлар билдирилди


АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармасининг Тошкент вилояти ҳудудий бўлими томонидан “Давлат органлари фаолиятида қонунчилик талабларига риоя этилишининг долзарб масалалари” мавзуида семинар ўтказилди.

Ҳудудий бўлим томонидан ўрганилган соҳалар фаолиятидаги камчиликлар, уларнинг олдини олиш ва бу борада ишлаб чиқилган таклифлар муҳокама қилинди.

Жумладан, 2013 йил 1-ярмида вилоятдаги давлат органларининг ҳуқуқни қўллаш соҳасидаги айрим йўналишлар бўйича 4 та ўрганиш ва мониторинг ўтказилиб, 1000 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари ҳамда қатор камчиликлар аниқланди.

Шунингдек, ўтказилган назорат тадбирлари ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини ҳамда уларнинг содир этилишига олиб келаётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашга оид 40 дан ортиқ таклиф ишлаб чиқилиб, уларга асосан вилоят адлия бошқармаси томонидан давлат органлари раҳбарларига 17 та тақдимнома, 13 та ёзма кўрсатма ва огоҳнома киритилган. Бунинг натижасида давлат органларининг 10 нафар мансабдор масъул ходими интизомий жавобгарликка тортилган.

Семинарда давлат органлари фаолиятидаги камчиликлар, уларнинг олдини олиш ва бу борада амалиёт ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ўртага ташланди.