Янгиликлар
Конституция – ҳаётимиз қомуси
Тошкент вилояти адлия бошқармаси ташаббуси билан Зангиота туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллигига бағишланган “Конституция – ҳаётимиз қомуси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокимлиги, прокуратураси ва ички ишлар бўлими раҳбарлари, умумий ўрта таълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ўқитувчилари ва мутахассислари, тадбиркорлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ОАВ вакиллари, тадбиркорлар иштироки таъминланди.
Анжуман иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш тарихи, миллий Қомусимизда белгиланган нормаларнинг жамият ҳаётида амалга ошириш юзасидан мустақиллик йилларида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, асосий Қонунимизга сўнгги йилларда киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун моҳияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шу билан бир қаторда, тадбир давомида маърузачилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари билан тасдиқланган Дастурларда белгиланган тадбирларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.