Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Тошкент вилоят адлия бошқармаси вилоят Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорлик
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 25 майдаги ПҚ–3741-сон Қарори мазмун-моҳияти юзасидан Тошкент вилоят адлия бошқармаси 2018 йил 9 июнь куни туман (шаҳар) адлия бўлими ҳамда давлат нотариал идораларининг ходимлари иштирокида семинар машғулоти ўтказиб, қарорда назарда тутилган жиҳатлар, соҳада кутилаётган енгиллик ва афзалликлар иштирокчилар эътиборига етказилди.
Мазкур қарорнинг тарғиботини жойларда аҳоли эътиборига кенгроқ етказиш юзасидан келгусидаги ишлар ҳам белгиланди.