Янгиликлар
Жорий йилнинг 18-22 июнь кунлари туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари ҳамда давлат нотариал идоралари нотариуслари иштирокида тадбирлар ўтказилди
Жорий йилнинг 18-22 июнь кунлари туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари ҳамда давлат нотариал идоралари нотариуслари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 майдаги “Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3741-сон ҳамда 2018 йил 12 июндаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3785-сон қарорларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр учрашувлар ташкил этилди, ушбу учрашувда фуқароларни қизиқтирган саволларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.