Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ АГЕНТЛИГИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ БОШҚАРМАСИҚУЙИДАГИ ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАРИГА ТАНЛОВ ЎТКАЗИШНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ


Т/р

Бўлим номи

Вакант лавозим

Вакант бўлган лавозим штат бирлиги

Вакант жойга ишга кириш учун ҳужжат топширадиган фуқароларга қуйиладиган умумий талаблар

Бола парваришлаш таътилида бўлган ходимлар ўрнига

Бошқарма бўйича

1.       

Давлат хизматлари марказлари фаолияти устидан назорат қилиш бўлими

Бош маслаҳатчи

1

Олий-ахборот технологиялари
мутахассислик бўйича таълим муассасасини тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

 

2.       

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ахборот тизимлари билан ҳамкорлик қилиш бўлими

Бош маслаҳатчи

1

Олий-юридик,
мутахассислик бўйича таълим муассасасини тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

 

3.       

Раҳбарият қошидаги аппарат

Раҳбар котиби

1

Олий-юридик,
ўрта-махсус юридик мутахассислик бўйича таълим муассасасини тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

 

Туман-шаҳар Давлат хизматлари марказлари бўйича

4.       

Бекобод туман

Давлат хизматлари маркази

Директор

1

олий ҳуқуқшунослик (айрим ҳолларда олий иқтисодиёт, молия, солиқ, банк иши ёхуд ахборот технологиялари маълумотга эга бўлган мутахассислар олиниши мумкин) мутахассислик бўйича таълим муассасасини тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

5.       

Бекобод шаҳар

Давлат хизматлари маркази

Директор

1

6.       

Оҳангарон шаҳар

Давлат хизматлари маркази

Директор

1

Олий ҳуқуқшунослик (айрим ҳоллард олий иқтисодиёт, молия, солиқ, банк иши ёхуд ахборот технологиялари маълумотга эга бўлган мутахассислар олиниши мумкин) мутахассислик бўйича таълим муассасасини тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

7.       

Олмалиқ шаҳар

Давлат хизматлари маркази

Директор

1

8.       

Ўртачирчиқ тумани

Давлат хизматлари маркази

Директор

1

9.       

Қуйичирчиқ тумани

Давлат хизматлари маркази

Директор

1

10.  

Бекобод шаҳар

Давлат хизматлари маркази

Бўлим бошлиғи

1

Олий ҳуқуқшунослик, иқтисодий, молиявий, солиқ, банк иши ёхуд ахборот технологиялари маълумоти тўғрисидаги дипломга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

11.  

Бекобод туман

Давлат хизматлари маркази

Бўлим бошлиғи

1

12.  

Бўстонлиқ туман

Давлат хизматлари маркази

Бўлим бошлиғи

1

13.  

Пискент туман

Давлат хизматлари маркази

Бўлим бошлиғи

1

14.  

Чиноз туман

Давлат хизматлари маркази

Бўлим бошлиғи

1


15.  

Зангиота туман Давлат хизматлари маркази

Бош мутахассис

1

Олий ҳуқуқшунослик, иқтисодий, молиявий, солиқ, банк иши ёхуд ахборот технологиялари маълумоти тўғрисидаги дипломга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

16.  

Оҳангарон шаҳар Давлат хизматлари маркази

Бош мутахассис

1

17.  

Оққўрғонтуман Давлат хизматлари маркази

Бош мутахассис

1

18.  

Чинозтуман Давлат хизматлари маркази

Бош мутахассис

1


ТАНЛОВДА ҚАТНАШИШ УЧУН ҚУЙИДАГИ ҲУЖЖАТЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛИШИ ЛОЗИМ:· 

          Номзоднинг паспорт нусхаси;

·           Иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси, биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно;

·           Ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

·           Диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

·           Мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилган сўровнома;

·           Таржимаи ҳол;

·           086–У – шаклдаги тиббий маълумотнома;

·           3х4 см ўлчамдаги 2 дона фотосурат;

·           Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тўғрисида маълумот (агар мавжуд бўлса);

·           Солиқ тўловчининг идентификация рақами ҳақида гувоҳнома нусхаси (агар мавжуд бўлса);

·           Фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;

·           Яшаш жойидан маълумотнома. 

ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН НОМЗОДЛАР ТЕГИШЛИ ҲУЖЖАТЛАРНИ
ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ АГЕНТЛИГИ

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ БОШҚАРМАСИНИНГ КАДРЛАР БЎЛИМИГА ТОПШИРИШЛАРИ КЕРАК.

(Ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги санаси 2018 йил 1июль) 

Мурожаат учун телефонлар: 71-230-32-48

 

*Изоҳ: Адлия органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилиш, жой-жойига қўйиш ва улар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 5-бандига мувофиқ, қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:

·           Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар;

·           ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;

·           белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

·           қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;

·           илгари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун олдинги иш жойидан белгиланган тартибда бўшатилган шахслар;

·           адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;

·           ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса.

Қонун ҳужжатларида ёки Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тегишли лавозим ёки адлия органлари
ва муассасаларининг таркибий бўлинмаси тоифаси ва ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, лавозимларнинг айрим тоифаларига тайинлаш учун қўшимча талаблар (касбий тайёргарлик даражасига кўра, иш стажи ва ҳоказо) белгиланиши мумкин.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар ариза билан Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилоят бошқармасига мурожаат қилади.