Янгиликлар
“Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ идоралари фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий ислоҳотларга оид хабардорлигини оширишда ОАВнинг роли”
2018 йил 24 август куни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида Демократия ва инсон ҳуқуқлари нодавлат нотижорат институти Тошкент вилояти Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ идоралари фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий ислоҳотларга оид хабардорлигини оширишда ОАВнинг роли” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Тошкент вилояти Адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлими раҳбарлари, вилоят суди судялари, Демократия ва инсон ҳуқуқлари институтининг минтақавий бўлинма раҳбари ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Семинар давомида мамлакатимиздаги суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг мазмуни ва амалий натижалари, хусусан Тошкент вилоят суд идораларининг ОАВ билан ҳамкорликда олиб бораётган ишлари таҳлил қилиниб ўзаро тажриба алмашилди.
Соҳада эришилган ижобий натижалар билан бирга ҳали ҳал этилиши лозим бўлган вазифаларга, жумладан
суд-ҳуқуқ идоралари ҳамда ОАВ ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масаласи ҳам муҳокама этилди.