Янгиликлар
ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ АГЕНТЛИГИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ БОШҚАРМАСИ ҚУЙИДАГИ ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАРИГА ТАНЛОВ ЎТКАЗИШНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ АГЕНТЛИГИ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ БОШҚАРМАСИ ҚУЙИДАГИ ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАРИГА
ТАНЛОВ ЎТКАЗИШНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Т/р |
Бўлим номи |
Вакант лавозим |
Вакант бўлган лавозим штат бирлиги |
Вакант жойга ишга кириш учун ҳужжат топширадиган фуқароларга қуйиладиган умумий талаблар |
*Бола парваришлаш таътилида бўлган ходимлар ўрнига |
Бошқарма бўйича |
|||||
1. |
Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бўлими |
Бўлим бошлиғи |
1 |
Олий-юридик, мутахассислик бўйича таълим муассасасини тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари |
|
2. |
Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ахборот тизимлари билан ҳамкорлик қилиш бўлими |
Бўлим бошлиғи |
1 |
Олий-ахборот технологиялари |
|
Туман-шаҳар Давлат хизматлари марказлари бўйича |
|||||
3. |
Юқоричирчиқ тумани Давлат хизматлари маркази |
Бўлим бошлиғи |
1 |
Олий ҳуқуқшунослик, айрим ҳолларда иқтисодий, молиявий, солиқ, банк иши ёхуд ахборот технологиялари маълумоти тўғрисидаги дипломга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари |
|
4. |
Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази |
*Бўлим бошлиғи |
1 |
*Бола парваришлаш таътили даврида бўлган ходимларнинг ўрнига вақтинчалик жой |
|
5. |
Бўстонлиқ тумани Давлат хизматлари маркази |
*Бош мутахассис |
1 |
||
6. |
Оҳангарон тумани Давлат хизматлари маркази |
*Бош мутахассис |
1 |
||
7. |
Пискент тумани Давлат хизматлари маркази |
*Бош мутахассис |
1 |
||
ФҲДЁ архиви бўйича |
|||||
8. |
Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ФҲДЁ архиви |
Архивариус |
0,5 |
Олий ва ўрта-махсус ҳуқуқшунослик маълумоти тўғрисидаги дипломга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари |
|
ТАНЛОВДА ҚАТНАШИШ УЧУН ҚУЙИДАГИ ҲУЖЖАТЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛИШИ ЛОЗИМ:
· Ходимнинг шахсий варақаси (сўровнома, анкета ёки маълумотнома-объективка);
· фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;
· диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
· номзоднинг паспорт нусхаси.
ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН НОМЗОДЛАР ТЕГИШЛИ ҲУЖЖАТЛАРНИ
ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ АГЕНТЛИГИ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ БОШҚАРМАСИНИНГ
КАДРЛАР БЎЛИМИГА ТОПШИРИШЛАРИ КЕРАК.
(Ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги санаси 2018 йил 6 ноябрь)
Мурожаат учун телефонлар: 71-230-32-48
*Изоҳ: Адлия органлари ва муассасаларида кадрлар билан ишлаш тартиби тўғрисида Низомнинг 5-бандига мувофиқ, қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:
· Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар;
· ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;
· белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
· илгари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун олдинги иш жойидан белгиланган тартибда бўшатилган шахслар;
· адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;
· ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;
· қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.
Низомнинг 22-бандига мувофиқ танловда қатнашиш учун номзод томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилмайди.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар ариза билан Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилоят бошқармасига мурожаат қилади (манзил: Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Бектемир шоҳ кўчаси).