Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қўйидаги нотариус лавозимларига танлов ўтказишни эълон қилади
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қўйидаги нотариус лавозимларига танлов ўтказишни эълон қилади
Ангрен шаҳар 3-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Чирчиқ шаҳар 4-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Янгийўл шаҳар 3-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Бўка туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Чиноз туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Бекобод шаҳар 3-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Оққўрғон туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Оҳангарон шаҳар 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Бўстонлиқ туман 3-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Юқоричирчиқ туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Зангиота туман 12-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Зангиота туман 13-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Зангиота туман 14-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Зангиота туман 15-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Қибрай туман 6-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Қибрай туман 7-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Қўйичирчиқ туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танловда иштирок этиш истагини билдирган шахс ўз хоҳишига кўра бевосита Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёки тегишли адлия бошқармасига мурожаат қилиши мумкин.
Бунда талабгор қўйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:
-комиссия номига ариза;
-паспорт нусхаси;
-белгиланган шаклда тўлдирилган шахсий варақа;
-меҳнат дафтарчаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ёки унинг иш жойида тасдиқланган нусхаси;
-олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом (нусхаси олиниб, асли қайтарилади)
Агар талабгор адлия органлари тизимида ишлаётган бўлса фақатгина комиссия номига ариза ва паспорт нусхаси топширилади.
Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг
2-моддасига мувофиқ, йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик иш стажига эга бўлган, шу жумладан, нотариал идорада камида бир йил стажировка ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси нотариус бўлиши мумкин. Судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёки нотариус ёрдамчиси ёхуд адлия органларининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларида камида уч йил ишлаган шахслар учун стажировкадан ўтиш талаб қилинмайди.
(Ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги санаси 2018 йил 29 ноябрь).