Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Тошкент вилоят адлия бошқармаси ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди


7 ноябрь куни Тошкент вилоят адлия бошқармасининг навбатдаги ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда 27 октябрда бўлиб ўтган Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлисидаги масалалар билан бир қаторда адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар томонидан 2018 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва жорий йилда бажарилиши лозим бўлган вазифалар танқидий муҳокама этилди.

Таъкидланишича, ҳисобот даврида келиб тушган 2 249 та мурожаатларнинг қарийб 1924 таси қонуний ҳал этилди.

Аниқланган 6 600 дан ортиқ қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича 498 та тақдимнома киритилди, 125 нафар шахслар маъмурий,
310 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилди.

Судларга киритилган 2,5 млрд. сўмлик 328 та даъво аризалар қаноатлантирилди. Аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича қарийб 6200 маротаба тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Давлат нотариал идоралари томонидан эса 351 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилиб, 48 млрд. сўмдан ортиқ миқдорида давлат божи ва герб йиғимлари ундирилди.

Амалга оширилган ишлар билан бир қаторда айрим давлат нотариал идоралари ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан фаолиятда йўл қўйилган хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги танқид қилинди.

Фаолияти давомида йўл қўйган хато ва камчиликлари учун 2 нафар масъул ходимлар интизомий жавобгарликка тортилди.

Шунингдек, мажлисда Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган рейтингда иш фаолияти “аъло” деб баҳоланган 9 нафар нотариусларга махсус сертификатлар топширилди.

Муҳокамалар натижаси юзасидан ҳайъат мажлиси тегишли қарори қабул қилиниб, келгуси вазифалар белгилаб олинди.