Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини адлия органлари томонидан мониторинг қилиш ва ўрганиш тартиби тўғрисида


Жорий йилнинг 30 июль куни “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 854-сон қарори билан “Адлия органларининг қонун ҳужжатларини бузаётган нодавлат нотижорат ташкилотларини аниқлаш бўйича бошқа давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисида”ги ҳамда 2018 йил 8 августдаги 635-сон “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини адлия органлари томонидан мониторинг қилиш ва ўрганиш тартиби тўғрисида”ги низомлари тасдиқланган.

Тадбирда Тошкент вилоят Адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси, Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси, Божхона бошқармаси, Молия бошқармаси, Мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги масъул ходимлари, Фуқаролик жамияти шакланишини мониторинг қилиши мустақил институти ва Нодавлат нотижорат ташкилотлар ассоциацияси ходимлари, жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича масъул ходимлари ииштирок этдилар.

Анжуманда сўз олганлар, “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни ва 854-сонли қарори билан тасдиқланган “Адлия органларининг қонун ҳужжатларини бузаётган нодавлат нотижорат ташкилотларини аниқлаш бўйича бошқа давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисида”ги ҳамда 635-сонли “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини адлия органлари томонидан мониторинг қилиш ва ўрганиш тартиби тўғрисида”ги низомлари мақсади ва мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига тушунтиришни ташкил этишда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтдилар.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги
854-сонли қарори билан тасдиқланган Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг қонун ҳужжатларини бузаётган нодавлат нотижорат ташкилотларини, шу жумладан, диний ташкилотлар, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларини, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналари ва филиалларини (кейинги ўринларда нодавлат нотижорат ташкилотлар деб аталади) аниқлаш бўйича бошқа давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартибини белгилайди.

Ўзаро ҳамкорлик қонунийлик, объективлик ва жавобгарлик, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига аралашмаслик принципларига мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари аниқланган ёки нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан уларнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган мақсадларга зид хатти-ҳаракатлар амалга оширилган ҳолларда адлия органларига ва (ёки) прокуратурага нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритади;

аккредитация қилинган чет эл фуқаролари бўлган нодавлат нотижорат ташкилотларининг ходимлари, шунингдек, уларнинг қарамоғида бўлган оила аъзолари томонидан содир этилган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг бузилиши тўғрисида Адлия вазирлигини хабардор қилади;

адлия органларига нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш, уларнинг юзага келиши сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратилган биргаликдаги чора-тадбирларни ишлаб чиқишни назарда тутувчи таклифларни киритади.

Тадбир якунида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига мутахасислар томонидан тўлиқ ва батафсил маълумотлар берилди ва Низом мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг аҳолига тушунтириш ишларини ташкиллаштириш бўйича фикр ва мулоҳазалар билдириб, бир қатор таклифлар берилди.