Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган "Биз коррупцияга қаршимиз" мегатанлови ғолибларини тақдирлаш маросими


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида 9 декабрь Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан “Коррупция – тараққиёт кушандаси” номли уч босқичда иншолар танлови ташкил этилди.

Танлов натижалари бўйича Тошкент вилояти Бекобод шаҳар Енгил саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Мамадиёрова Ҳилола Эркиёр қизи совринли 2-ўринни эгаллади.
Икки ой давом этган ушбу танловнинг тақдирлаш маросими 2018 йилнинг 6 декабрь куни Тошкент шаҳридаги “INTERNATIONAL HOTEL TASHKENT” меҳмонхонасида бўлиб ўтди. 

Тақдирланганлар орасида фаҳрли 2-ўринни олган Тошкент вилояти Бекобод шаҳар Енгил саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Ҳ.Мамадиёровага Адлия вазири томонидан диплом тақдим этилиб, ноутбук совға қилинди.