Янгиликлар
Тошкент вилояти адлия бошқармаси бошлиғи А.Муҳаммадиев раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Санкт-Петербург шаҳрида Федерал нотариал палатаси томонидан ташкил этилган семинарда иштирок этди
Тошкент вилояти адлия бошқармаси бошлиғи А.Муҳаммадиев раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси (жами 4 нафар) жорий йилнинг 10-11 декабрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида Федерал нотариал палатаси томонидан ташкил этилган “Нотариус фаолиятининг ахлоқий асослари ва имиджининг хусусиятлари” мавзусида ўтказилган Халқаро семинарда иштирок этди.
Тадбирда Германия, Франция, Австрия, Болгария, Эстония, Молдова, Белорусь, Туркия, Қозоғистон, Қирғистон ҳамда Россия Федерациясининг 150 нафардан ортиқ вакиллари иштирок этди.
Икки кун давом этган халқаро семинарда иштирокчилар томонидан нотариус фаолиятининг ахлоқий асослари ва нотариус имиджининг хусусиятлари бўйича маърузалар қилиниб, фикр-мулоҳазалар муҳокама қилинди. Шунингдек, томонлар ўртасида ушбу соҳада ўзаро тажриба алмашилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси делегацияси Санкт-Петербург шаҳрида фаолият юритувчи хусусий нотариус Т.Арчугованинг идорасига ташриф буюриб, унинг фаолияти билан яқинда танишишди.