Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Олмалиқ шаҳар адлия бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрига ташриф давомида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими учун янги замонавий бино қуриш тўғрисида топшириқ берилган.

 Ушбу топшириқ ижроси юзасидан замонавий бинонинг қурилиш ишлари белгиланган муддатларда якунланди.

 Фойдаланишга топширилган ушбу бинонинг афзаллиги шундаки, никоҳланувчи ёшлар никоҳларини қонуний қайд эттириб, шу жойдан алоҳида йўлак орқали тўйхонага ўтишлари ва никоҳ тўйларини нишонлашлари мумкин.

 Шунингдек, ушбу бинода шаҳар “Оила” маркази ҳам жойлаштирилиши нотинч (муаммоли) оилаларни аниқлаш ва уларнинг манзилли рўйхатини тузиш, маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ва миллий менталитетга зид бўлган турли ёт хавф-хатарларга қарши туриш мақсадида улар билан тўғридан-тўғри яқиндан алоқа ўрнатиш имкони беради.

 Бундан ташқари, аҳолининг адлия органлари хизматидан фойдаланилишини кенгайтириш мақсадида ушбу бинога Олмалиқ шаҳар адлия бўлими ва нотариал идора ҳам жойлаштирилган бўлиб, фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратилган.