Янгиликлар
12
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ–5618-сон Фармони
12 январь куни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туман адлия бўлимининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бошқарма бошлиғи Ш.Рабиев ва бошқарма бошлиғи ўринбосари Ф.Тожиевлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ–5618-сон Фармонининг мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқиб амалга ошириладиган ишлар муҳокамасига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Тошкент вилояти адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ходимлари иштирок этди.