Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда суд ва бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларнинг ҳуқуқий тарғибот йўналишини мувофиқлаштирувчи ходимлари иштирокида 2019 йил 9 январдаги ПФ–5618-сон Фармони мазмун-моҳияти


Тошкент вилоятадлия бошқармаситомонидан 2019 йил 23 январь куни вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда суд ва бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларнинг ҳуқуқий тарғибот йўналишини мувофиқлаштирувчи ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил
9 январдаги ПФ–5618-сон Фармони мазмун-моҳияти ва унда белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан семинар ўтказилди.
Семинарда ҳуқуқий тарғибот тадбирларида илғор ва таъсирчан воситалардан кенгроқ фойдаланишга, давлат органларининг манзилли ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишдаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга, амалга оширилган ишларни доимий мувофиқлаштириб боришга келишиб олинди.