Янгиликлар
28
Тошкент вилоят адлия бошқармаси ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди
2019 йил 28 январь куни Тошкент вилоят адлия бошқармасининг навбатдаги ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда 19 январда бўлиб ўтган Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлисидаги масалалар билан бир қаторда адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама этилди ҳамда жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Таъкидланишича, ҳисобот даврида келиб тушган 3 980 та мурожаатларнинг қарийб 3 423 таси қонуний ҳал этилди.
Аниқланган 63 469 дан ортиқ қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича 682 та тақдимнома киритилди, 227 нафар шахслар маъмурий, 499 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилди.
Судларга киритилган 6,5 млрд сўмлик, 418 та даъво аризалар қаноатлантирилди. Аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича қарийб 8 150 маротаба тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Давлат нотариал идоралари томонидан 450 469 та ҳаракат бажарилиб, 63,6 млрд сўмдан зиёд давлат божи, қарийиб 3,1 млрд сўмлик герб йиғими ундирилди ҳамда фуқароларга 12,2 млрд сўм пуллик ҳуқуқий хизмат кўрсатилди.
Муҳокамалар натижаси юзасидан ҳайъат мажлиси тегишли қарори қабул қилиниб, келгуси вазифалар белгилаб олинди.