Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 24 январдаги “Ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида туман (шаҳар)ларда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
2019 йил 4-5 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 24 январдаги “Ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги, вилоят адлия бошқармаси, Тошкент давлат юридик университети ҳамда Юристлар малакасини ошириш маркази масъул ходимлари иштирокида Зангиота, Тошкент, Қибрай туманлари ва Чирчиқ шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича ўнга яқин тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тадбирларда Фармон мазмун-моҳияти билан бир қаторда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамияти, шунингдек, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган энг долзарб масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.