Янгиликлар
06
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон
Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туман адлия бўлими мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 24 январдаги “Ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги, вилоят адлия бошқармаси, Тошкент давлат юридик университети ҳамда Юристлар малакасини ошириш маркази масъул ходимлари томонидан жорий йилнинг 6 февраль куни Тошкент вилояти Халқ таълими, Ер ресурслари ва давлат кадастри, Қурилиш бошқармалари ва Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини, меҳнат қонунчилигини ва қонунчиликдаги янгиликларни тушунтириш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилди.