Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Ҳуқуқий нашрлар истиқболлари


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди. Унда аҳолини ҳуқуқий нашрлар билан таъминлашнинг долзарб масалалари атрофлича муҳокама этилди.DSC05297.JPG

Ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишда ҳуқуқий билимларга эҳтиёж сезиларли ортади. Табиийки, бу борадаги эҳтиёжни қондиришнинг энг муҳим воситаси - ҳуқуқий нашрлар саналади. Анжуманда қайд этилганидек, мустақиллик йилларида мамлакатимизда аҳолини ҳуқуқий нашрларга бўлган эҳтиёжини қондириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар, судлар ва уларнинг ходимлари, давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият органлари, корхона, ташкилот ҳамда таълим муассасалари, фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари ва аҳолини амалдаги қонунлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳуқуқий расмий нашрлар билан таъминлаш биринчи навбатдаги вазифа эканлигига алоҳида эътибор берилиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида республикада ихтисослаштирилган “Адолат” нашриёти давлат корхонаси ташкил этилди.

Журналистларга нашриёт давлат корхонасининг халқимизни ҳуқуқий адабиётлар ва нашрлар билан таъминлаш, шунингдек, қонунларга шарҳлар, ҳуқуққа оид маълумотнома, луғат, бадиий ҳамда ҳуқуқий илмий-оммабоп асарлар нашр этиш истиқболлари юзасидан атрофлича маълумот берилди.

Нашриёт ўз фаолиятининг дастлабки йилларида қабул қилган янги қонунларни ўзбек ва рус тилларида кейинчалик ҳуқуқшунослар ўртасида машҳур бўлиб қолган “Ўзбекистоннинг янги қонунлари” туркумида йигирма бешдан зиёд китоб шаклида ўқувчиларга тақдим этди.

Нашр этилган адабиётларнинг турли йўналиш ва жанрларга эга эканлигидан ҳам билса бўлади. Улар мазмун ва мавзусига қараб ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, илмий-оммабоп, маълумотнома, дарслик ва ўқув қўлланмалари ҳамда бадиий адабиётларга бўлинади. Ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга ҳамоҳанг равишда Ўзбекистон Республикасининг барча кодекслари, турли соҳаларга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламлари ўзбек ва рус тилларида, ягона шакл ва андозада, сўнгги ўзгартиш ҳамда қўшимчалар билан кўп минг нусхаларда нашр этилди.

Қонун ҳужжатларини халқимизга содда ва тушунарли тарзда етказиш, мақсадида ҳуқуқшунос олимлар билан ҳамкорликда қонун ҳужжатларига шарҳларни яратиш изчил давом этмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал, Жиноят-ижроия, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга, қатор қонун ҳужжатларига шарҳлар, пенсия таъминоти, хусусий тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, меҳнат қонунчилигига оид ўнлаб адабиётлар шулар жумласидандир.DSC05296.JPG

Қайд этилганидек, нашриётнинг халқаро ҳамкорлик алоқалари ҳам тобора кенгайиб бормоқда. БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, БМТ Тараққиёт Дастури, Тинчлик корпуси, ЮНЕСКО, Халқаро Қизил Хоч ташкилоти, Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти, чет мамлакатларнинг юртимиздаги элчихоналари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имконини бермоқда. Шу билан бирга нашриёт нодавлат-нотижорат ташкилотлари билан ҳам кенг миқёсда ҳамкорлик ўрнатган бўлиб, мазкур алоқалар доирасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлис, сиёсий партиялар ва халқ депутатлари кенгашлари тўғрисидаги қонунлари”, “Ўзбекистон Республикасининг сайлов тўғрисидаги қонунлари” тўпламлари нашр этилди.

Шунингдек, олий ўқув юртлари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактаблари учун ҳуқуқшуносликка оид қатор дарслик ва ўқув қўлланмалари нашр этилди.

Матбуот анжуманида журналистларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манбаа – “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплам”лари, илмий-оммабоп адабиётларнинг нашр этилиши ва уларни тарқатиш, Ўзбекистон расмий нашрларини хорижий давлатларга юбориш, ўз навбатида хорижий давлатлардан ҳам расмий нашрлар қабул қилиш борасидаги ахборот алмашинуви юзасидан берилган саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.