Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Нотариуслар фаолиятининг рейтинги эълон қилинди.


              
Адлия вазирлиги тизимдаги идораларда халққа хизмат кўрсатиш сифати ва тезкорлигини ошириш, улар фаолиятидаги камчилик ва муаммоларни тузатиш, халол, шаффоф ва очиқ ишлайдиган кадрлар салоҳиятини янада яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишларни давом эттирмоқда.
Хусусан, вазирлик томонидан 2019 йилнинг II ярим йиллик давомида нотариусларнинг иш фаолияти сифати ушбу жараёнга учинчи шахслар аралашувини истисно этувчи автоматлаштирилган электрон дастур орқали баҳоланди. 
Сифатни баҳолашда нотариал ҳаракатлар сони, нотариуснинг хизмат фаолиятига оид маълумотлар ва унинг фаоллиги каби мезонлар асос қилиб олинди.

Рейтинг натижаларига кўра, Тошкент вилояти Бекобод шаҳар 1-сон ДНИ нотариуси Абдухаликов Одил Абдунишанович – 92 балл билан энг юқори натижани эгаллади. 

Шу билан бирга, нотариусларнинг 2019 йилнинг 2-ярим йиллик иш фаолиятини баҳолаш рейтингида фаолияти “аъло” деб баҳоланган 116 та нотариусдан 12 таси ёки Республикадаги аъло баҳоланган нотариусларнинг 10,3% Тошкент вилоятига тўғри келмоқда, шунингдек, 44 нафар нотариусларнинг фаолияти “яхши” деб топилиб, фаолияти қониқарсиз деб топилган нотариуслар мавжуд эмас.

Бошқарма жамоаси юқори натижаларга эришган нотариусларни табриклайди, келгусидаги ишларида муваффақиятлар тилайди.