Янгиликлар
Тошкент вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи Халқ депутатлари вилоят Кенгашига ахборот берди.
Жорий йилнинг 29 январь куни Нурафшон шаҳрида, вилоят ҳокимлиги фаоллар залида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг Олтинчи чақириқ, иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни Кенгаш раиси Рустам Холматов очиб берди.
Кун тартибига вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ 10 та муҳим масала киритилди.
Депутатлар кун тартибидаги масалалар юзасидан вилоят прокурори, ИИББ бошлиғи, жиноят, маъмурий, иқтисодий, фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раисларининг 2019 йилда амалга оширилган ишлар якуни бўйича ахборотларини эшитдилар.
Шундан сўнг, Тошкент вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи Актам Муҳаммадиевнинг ахбороти эшитилди.
Маърузада такидланишича, 2019 йил давомида Адлия бошқармаси томонидан Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича 15 та давлат органлари ва ташкилотларида 149 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қўлланилиши ўрганилган.
Шу билан бирга, қонун ҳужжатларини амалиётга тадбиқ этишдаги муаммоларни аниқлаш ва соҳалардаги норматив базани такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқишга алоҳида эътибор берилиб, жами 100 га яқин таклифлар Адлия вазирлигига юборилганлигини такидлаб ўтди.
Маърузачи ўз сўзини давом этарар экан, Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида маҳаллий ҳокимлик органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 87 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, 80 га яқин юридик хизмат ходимларининг Юристлар малакасини ошириш марказида малакаси оширилиши ва 75 нафар юридик хизмат ходимлари Адлия бошқармаси томонидан аттестациядан ўтказиш таъминланлиги ҳақида тўҳталиб ўтди.
Бугунги кунда инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланган кучли ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини қуриш асосий мақсадимиз бўлиб қолмоқда.
Бу йўналиш бўйича адлия органларига инсон ҳуқуқларининг бузилиши юзасидан 7645 та келиб тушган мурожаатнинг 4516 таси ёки 65 фоизи қаноатлантирилганлиги ва 2267 та мурожаатлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилганлигини ҳамда соҳада аниқланган қонун бузилишларни бартараф этиш юзасидан 424 та тақдимнома киритилганлиги, 195 нафар шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилиб, ваколатли органларга юборилганлигини маърузачи таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, мурожаатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича фуқаролар манфаатини кўзлаб судларга 58,3 млрд. сўмлик 1164 та даъво аризалар киритилганлигини маълум қилди.
Бундан ташқари, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш юзасидан 18 208 маротаба ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилганлигини билдирди.
Маъруза давомида А. Муҳаммадиев - нотариуслар томонидан 400 080 та нотариал ҳаракатлар бажарилиб, 75,08 млрд. сўм давлат божи ва 4,8 млрд. сўмлик герб йиғими ундирилганлиги, натижада 58,4 млрд. сўм маҳаллий бюджетга тушурилганлигини айтиб ўтди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг муҳим таркибий қисми сифатида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашнинг самарали институтларидан бири бўлган адвокатуранинг роли ва аҳамиятини кучайтириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Марузачи бу борада бошқарма томонидан 173 та адвокатлик тузилмалари рўйхатдан ўтказилган бўлиб, унда 240 та адвокат фаолият юритаётганлиги ва 2019 йилнинг ўзида 97 та адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия берилганлигини алоҳида таъкидланди.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш адлия органларининг асосий вазифаларидан ҳисобланади.
Маърузачи ушбу соҳада вилоят адлия бошқармаси томонидан 2019 йилда 80 та янги нодавлат нотижорат ташкилоти рўйхатдан ўтказилганлиги ва бошқа маълумотлар тўғрисида сессия қатнашчиларига ахборот берди.
Муҳокамаларда сўзга чиққанларга, сессия қатнашчилари томонидан савол берилди ва мавжуд муаммолар бўйича фикр билдиришди.
Мутасадди раҳбарлар саволларига жавоб қайтарди.
Сессия йиғилишини ва барча туман (шаҳар) Кенгаш депутатлари, давлат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда фаоллар шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари видеоконференцалоқа режимида кузатиб боришди.