Янгиликлар
31
Зангиота тумани аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди
Зангиота тумани аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди
Жорий йилнинг 30 январь куни жойларда аҳолини қийнаб келаётган ҳамда кўплаб эътирозларга сабаб бўлаётган долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларни тезкор ҳал этиш мақсадида Тошкент вилояти адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан вилоятдаги навбатдаги сайёр қабул Зангиота туманидаги Ёшлар коворкинг марказида бўлиб ўтди.
Қабулда туманда фаолият юритувчи давлат органлари ва ташкилотларининг масъул ходимлари, шунингдек, турли хил муаммо ва ҳуқуқий масалаларга ечим излаб келган 50 га яқин фуқаролар иштирок этди.
Сайёр қабулда фуқаролардан жами 39 та мурожаатлар келиб тушиб, уларнинг аксарияти уй-жой, пенсия, бола пулини олиш, мерос олиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш, шунингдек, ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга эгалик ҳуқуқини олишга оид масалаларни ташкил этди.
Бундан ташқари, қабул жараёнида вилоятда фаолият юритувчи “Ижтимоий ҳимоя” нодавлат нотижорат ташкилоти маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 5 нафар шахсга ногиронлик аравачаси, 5 нафар фуқарога эшитиш мосламаси берилди.
Қабулда келиб тушган мурожаатлар назоратга олиниб, тегишли масъуллар бириктирилди ҳамда мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.