Янгиликлар
21
Бекобод шаҳар “Навруз” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.
Бекобод шаҳар “Навруз” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.
Жорий йилнинг 18 февраль куни жойларда аҳолини қийнаб келаётган ҳамда кўплаб эътирозларга сабаб бўлаётган долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш мақсадида Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан навбатдаги сайёр қабул Бекобод шаҳридаги "Навруз" МФЙ 14-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.
Қабулда шаҳарда фаолият юритувчи давлат органлари ва ташкилотларининг масъул ходимлари, шунингдек, турли хил муаммо ва ҳуқуқий масалаларга ечим излаб келган 50 га яқин фуқаролар иштирок этди.
Сайёр қабулда 28 та мурожаатлар кўриб чиқиш учун рўйхатга олинди, 5 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қолган мурожаатларга тегишли масъуллар бириктирилди ҳамда ижроси назоратга олинди.
Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, пенсия, мерос олиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш, шунингдек, ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга эгалик ҳуқуқини олишга оид масалалар ташкил этди.