Янгиликлар
21
“Ёшлар Пресс-клуби”да очиқ давра суҳбати бўлиб ўтди.
“Ёшлар Пресс-клуби”да очиқ давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилдаги
Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти юзасидан 19 февраль куни Олмалиқ шаҳар “Металлург” маданият саройида Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан “Ёшлар Пресс-клуби” ташкил этилди.
Очиқ давра суҳбатида вилоят Адлия бошқармаси вакили, Олмалиқ шаҳар ҳокими ўринбосари, И.Каримов номидаги ТДТУ Олмалиқ филиали директори, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кегаши раиси ўринбосари ва бошқалар иштирок этди.
Очиқ мулоқот давомида мутасаддилар Мурожаатномада айтилган таълим, коррупцияга қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси шунингдек, суд-ҳуқуқ соҳаларида самарали тизимни шакллантиришга қаратилган бир қатор мавзуларга тўхталиб ўтдилар ҳамда фаол ёшлар вакиллари томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.