Янгиликлар
21
“Ёш ҳуқуқшунослар” тарғибот гуруҳига маҳорат дарси ўтилди.
“Ёш ҳуқуқшунослар” тарғибот гуруҳига маҳорат дарси ўтилди.
Жорий йилнинг 19 февраль куни Тошкент вилояти юридик коллежида ташкил этилган “Ёш ҳуқуқшунослар” тарғибот гуруҳига Адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлим бошлиғи томонидан маҳорат дарси ўтилди.
Дарс давомида ёш ҳуқуқшуносларга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар манбаалари, тарғибот тадбирларини ўтказиш тартиби, тадбирларда фойдаланиладиган кўргазмали тарқатма материалларининг турлари, тайёрлаш усуллари, уларнинг аҳамияти шунингдек, нотиқлик маданияти бўйича тушунчалар берилди.
Ўз навбатида ёш ҳуқуқшунослар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.