Янгиликлар
21
Тошкент вилоят Адлия бошқармасида миссионерлик ва прозелитизм билан боғлиқ таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган тадбир ташкил этилди.
Тошкент вилоят Адлия бошқармасида миссионерлик ва прозелитизм билан боғлиқ таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган тадбир ташкил этилди.
Жорий йилнинг 20 февраль куни Тошкент вилоят адлия бошқармасининг катта мажлислар залида вилоят Адлия бошқармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ҳамкорлигида миссионерлик ва прозелитизм билан боғлиқ таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган семинар учрашув ташкил этилди.
Семинарда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва имом хатиблар иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби” тўғрисидаги қарори мазмун-моҳияти ҳамда миссионерлик ва прозелитизм билан боғлиқ таҳдидлар, диний бағрикенглик ва конфессиялараро тотувлик муҳитини яраташ муҳим масала эканлиги кўргазмали воситалар орқали қатнашчиларга тушунтирилди.
Бундай тадбирларни вилоятнинг барча маҳаллаларида ўтказилишига келишиб олинди.