Янгиликлар
27
Жорий йилнинг 27 февраль куни Оққўрғон туман адлия бўлими томонидан Тошкент вилояти Адлия ва ИИБ бошқармалари ўртасида имзоланган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш соҳасида
Жорий йилнинг 27 февраль куни Оққўрғон туман адлия бўлими томонидан Тошкент вилояти Адлия ва ИИБ бошқармалари ўртасида имзоланган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида”ги Меморандум ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги Давлат хизматлари маркази биносининг мажлислар залида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда профилактика инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари ва “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳлари аъзолари иштирок этишди.
Адлия бўлими ходимлари томонидан маҳаллаларда, умумтаълим мактабларида, коллежларда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш юзасидан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ҳамда янги ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининг мақсад ва вазифалари тўғрисида тадбир иштирокчиларига тушунчалар берилди.